Хитой ишлаб турган ядровий реакторлари сони борасида Россия билан тенглашиб олган. Бу ҳақда Bloomberg Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) маълумотига асосланиб хабар берди.

Биринчи ўринда АҚШ қайд этилган (100 реактор), иккинчи ўринда Франция (58), учинчида — Япония (43). Хитой ва Россия 35тадан ядровий реакторга эга бўлган ҳолда 4-5 ўринларни бўлишиб турибди.

МАГАТЭ томонидан қайд этилишича, Хитой янги ядро реакторлари қуришда давом этмоқда. Агентлик маълумотига кўра, Хитой яқин вақт ичида яна 20 реактор қуриб, бу борада Россияни ортда қолдиришни режалаштирган.

Ядровий дастурлар режаси бажарилгач, Хитой иккинчи ўрин учун Франция билан рақобатлашиши айтилган. Лекин бу учун камида 10 йил талаб этилади.