Озарбайжоннинг Алятидаги Боку халқаро денгиз савдо порти ва Қозоғистондаги  Қуриқ порти ўртасида юк ташишларни амалга ошириш учун паромлар қатнови йўлга қўйилади, деб маълум қилди 1 августда "Боку халқаро денгиз савдо порти" компанияси.

Шу мақсадда компания раҳбари Талех Зиядов Бокудаги янги портга ташриф буюрган "Қозоғистон темир йўллари" АЖ президенти Асқар Мамин билан учрашув ўтказди. Зиядов учрашув чоғида Боку порти орқали юк ташиш ҳажми 30 фоиздан кўпроққа ошганини ва бу Боку-Ақтау-Боку йўналиши бўйича юк ташишлар ҳажми ошгани эвазига юз бергани маълум қилди. Мамин ўз навбатида Қозоғистонда янги Қуриқ порти қурилиши икки давлат ўртасида юк ташишлар ҳажмларига ижобий таъсир кўрсатишини айтди. Унинг айтишича, Боку ва Қуриқ портлари орасида мавжуд паромлар билан бирга янги паромлар ҳаракат қилади. 

Trend агентлигининг аниқлик киритишича, Қуриқ портида кунига 5 тагача паромга хизмат кўрсатилади, бу эса ҳар йили 4 млн тонна юкнинг ташилишини таъминлайди.