Бельгиялик Паралимпия ўйинлари чемпиони Марика Вервут Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган 2016 йилги ўйинлар тугагач, эвтаназияни амалга ошириш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда  RTL телерадиокомпаниясида хабар қилинган.

"Рио олимпиадасидан кейин спортчилик фаолиятимни якунлайман. Кейин кўрамиз, ҳаёт менга яна нималар тақдим этар экан. Мен ҳаётдан баҳра олишни истайман", деган у.

"Спорт — ҳаётимнинг ягона мазмуни. Касаллик билан курашиш ва машқ қилиш мен учун жуда қийин.

Мен эвтанзия ҳақида ўйлай бошладим. Ҳа, мен бемор бўлсамда, бошқалар орзу қиладиган ҳаётни яшадим, бошқалар ҳавас қиладиган лаҳзаларни бошдан кечирди", деган спортчи аёл.

Le Parisien хабарига кўра, 36 ёшида у спортдаги карьерасини, шу билан бирга, ҳаётини ҳам давом эттира олмаслигини айтмоқда ва эвтанзия учун керакли ҳужжатларни тайёрлашга киришган.

Марика Верворт — 2012 йилги Паралимпиада ғолиби ҳисобланади. Вервутнинг оёқлари фалаж бўлгани туфайли, у Паралимпия ўйинларида аравадаги пойгаларда иштирок этган. 

Бельгияда 2012 йилдан буён эвтаназия қонуний ҳисобланади — бунинг учун уч нафар шифокордан розилик олишга тўғри келади.

Манба: Tribuna.uz