Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Путиннинг давлат раҳбарлари билан алоқаси ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилган.

«Президент дунёнинг бир қатор мамлакатлари етакчилари билан дўстлик алоқаларини ўрнатган. У бундай ҳаракатлар мамлакатлар ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланишига олиб келади, деб ҳисоблайди.

Лекин бир нарсани эслатиб қўйган бўлардим, президент ҳар доим энг аввал Россия манфаатларидан келиб чиққан ҳолда алоқаларни йўлга қўяди. Шахсий муносабатларни бунга аралаштирмайди. Президент мана шу нарсани доим такрорлайди»,- дейди Песков.

Унинг таъкидлашича, Путин Европанинг янги етакчилари билан ҳам имкон қадар дўстлашишга ҳаракат қилади. Россия етакчиси бундай ишлар мамлакатлар ўртасидаги муаммолар келиб чиқмаслигини таъминлайди деб ҳисоблайди.

Шу йилнинг июнь ойида Foreign Policy журнали Доналд Трамп ва Владимир Путинга бирга дзюдо билан шуғулланишни таклиф қилган эди. Ўз нутқларидан бирида Трамп бунга хоҳиши йўқ эмаслигини билдирган.