Украина президенти Петро Порошенконинг эгизак қизлари Евгения ва Александра бу йил мактабни битиришди. Лекин улар маҳаллий олийгоҳларга ҳужжат топширишмаган. Президент фарзандларининг чет элда ўқишларини хоҳлаган.

Евгения ва Александра Порошенко Лондондаги Конкорд коллежида ўқишни давом эттиради. Украина бош вазири Гройсманнинг қизи Кристина эса Лондондаги CATS College'да ўқийди. Арсен Яценюкнинг зурриёди Кристина ҳамУкраинадаги олий ўқув юртларига ҳужжат топширганлар базасида кўринмаган.