Россия Украинадан Қозоғистон ҳамда Қирғизистонга жўнатилган 143та темирйўл вагонини ўз ҳудудидан ўтказмади. Бу ҳақда, УНИАН агентлиги, Украина иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлиги маълумотларига асосланган ҳолда хабар қилмоқда

Маълумотларга кўра, қайтарилган вагонларнинг 106 таси бошқа йўналиш бўйича манзилга юборилган. 33 таси юкни жўнатувчига қайтарилган. Яна тўрттаси чегарада қолмоқда. 

Украина ахборот агентлиги вагонлардаги юк ҳақида маълум қилмаган. 

Россия томонининг бу каби кескин чоралари шу йилнинг биринчи июлидан Украинага нисбатан жорий қилинган қўшимча санкциялар доирасида амалга оширилмоқда.