Россиянинг Новосибирск вилоятида ўзига хос суд бўлиб ўтди. Россия маданият вазирлигининг вилоят бўлими қўшиқчи Сергей Шнуровнинг сўкинишларга ва бемаза сўзларга бой қўшиғи сабаб унинг чиқишларига ҳомийлик қиладиган «Мегаполис» МЧЖни судга берган.

МЧЖ эса Шнуровни қўшиқлар давомида сўкинмаслиги борасида расман огоҳлантирганини, барчасига унинг ўзи айбдор эканини таъкидлаган. Шундан кейин ишни кўриб чиқаётган судья Скородумова барчанинг залдан чиқиб кетишини сўраган ва ўзи Сергей Шнуровдан ўша, «Питерда ичиш керак» қўшиғини куйлаб беришини сўраган.

Июнь ойида Шнуров шундай қўшиқлар куйлагандан кейин диний раҳнамолар маҳаллий ҳокимиятдан унинг концертларига чек қўйиш керак эканини айтишган, лекин барчаси ўз ҳолича қолаверган. Шнуровнинг кўплаб қўшиқларида ҳамон сўкинишлар учраб туради.