Тожикистон 2016 йилда ўтган йилга нисбатан 29,6 фоизга кўпроқ пахта ҳосили олишни кутмоқда. Бунга ҳосилдорликни ошириш билан эришилиши айтилмоқда, деб хабар қилган Рейтер агентлиги мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда. 

"Ҳисоб-китобларга кўра, бу йили 350 минг тонна пахта толаси етиштирилади", - деб хабар қилган қишлоқ хўжалиги взирлиги. 

2015-йили Тожикистонда пахта хом-ашёсини етиштириш 2014-йил билан таққослаганда 27 фоизга қисқариб, 270.041 тонна ҳосил олинган эди. 

Пахта толаси, Тожикистон экспортининг алюминий билан бирга асосий маҳсулотларидан бири ҳисобланади.