АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампнинг Қрим деб Учинчи жаҳон уруши бошланиши ҳақидаги гаплари дунёнинг етакчиларини очиқлиги билан карахт қилиши мумкин. Бундай фикрни 2 августда Россия Мудофаа ва хавфсизлик федерацияси кенгаши қўмитаси раиси ўринбосари Франц Клинцевич билдирди.

"Дональд Трамп баъзида содда, бузилмаган болани эслатади. Трамп АҚШнинг Россиядан куч билан Қримни тортиб олишга уриниши Учинчи жаҳон урушини келтириб чиқариши мумкинлигини айтиб, барча етакчи давлатлар раҳбарлари ўйлаётган, бироқ айтишга ботина олмаётган гапни айтди", деб таъкидлаб ўтди Клинцевич.

Клинцевичнинг фикрича, бу гапларга дунёда "карахт, таажжуб" муносабат бўлди. "Ҳа биз Россияда ҳақ гапни тап тортмай айтилишидан бироз ҳайратландик. Анчадан бери бундай юқори даражада бундай сиёсий феномен билан учрашишга тўғри келинмаганди", деб айтди сенатор.

Унинг айтишича, халқаро муносабатларга "ҳозирда айнан самимийлик ва тўғрисўзлик етмаяпти". Сенаторнинг айтишича, сиёсатчиларнинг бу жиҳатлари дунёни хавфсизроқ қилган бўларди.