Иқтисодий тадқиқотлар маркази (ИТМ) томонидан эълон қилинган ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) якунларига кўра, мазкур кўрсаткич июнда майдагидан 4,9 фоизга ўсиб, 1049 пунктга етди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда

Ишбилармонлик фаоллиги ўзгаришлари бошланган 2015 йилнинг январидан буён ИФИ ўсиши 31 фоизни намоён этиб, 1311 пунктга қадар етди (1000 дан юқори белги фаоллик ўсишини кўрсатади, 1000 дан паст бўлса — пасайиш).

ИТМ ҳисоботида келтирилишича, июнда ишбилармонлик фаоллигининг майдагига нисбатан ўсиши ИФИнинг учта таркибий қисми ўсиши билан асосланди. Жумладан:

товар-хомашё биржасида хомашё харид жадаллиги 13,2 фоиз;

амалдаги хўжалик субъектлари компоненти 1,5 фоиз;

савдо белгилари муҳофазаси ва мулк ҳуқуқидан фойдаланиш бўйича бизнес фаоллиги 3,3 фоиз.

Ишбилармонлик фаоллиги индекси ИТМ томонидан 2014 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти иқтисодий даврнинг қайси босқичида экани ҳақида тезкор маълумотларга эга бўлиб туриш мақсадида таъсис этилган.

1999 йилда Ўзбекситон ҳукумати ҳамда БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида ташкил этилган ИТМ ҳукуматга таҳлилий тавсиялар тақдим этиб, тараққиёт масалалари юзасидан кенг спектрли тадқиқотларни ўтказади.