Жанубий Корея ҳукумати Audi Volkswagen Korea компанияси автомобилларини сотишни тақиқлади. Бундан аввал, ушбу компания Корея республикаси меъёрларига мос келиши учун автомобилларнинг ис газига оид кўрсаткичларини сохталаштиришда айбланган эди, деб хабар қилмоқда Ёнхап агентлиги.

Бундан ташқари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги 47та моделнинг шовқин ва ис гази чиқаришига оид рақамлари сохталаштирилгани учун Volkswagen компаниясига 16 миллион долларлик жарима тайинлаган ҳамда мамлакатда сотиб бўлинган 83 минг машинага берилган рухсатни қайтариб олганди. Улар, 2009-йилдан шу йилнинг 25-июлига қадар сотилган. 

Шундай қилиб, аввалроқ қабул қилинган чоралар билан бирга, Жанубий Кореяда 2007-йилдан бери сотилган 300 минг машинадан 209 мингтасига берилган рухсат қайтариб олинган. Шу билан бирга, бу қарор машина эгаларига таъсир этмаслиги, улар истаган вақтда ўз автомобилларини сота олиши маълум қилинган.