2 ёшдан 14 ёшгача бўлган 4 нафар ўзбекистонлик бола Корея Республикасига йўл олишди. Ушбу мамлакат малакали тиббиёт мутахассислари ёш беморларда жарроҳлик амалиётини ўтказишади. 

«Соғлом авлод учун» жамғармаси матбуот хизмати хабар қилишича, 2016-йил май ойида Тошкентда, Корея республикаси Ча университети қошидаги «Пундан Ча» шифохонаси шифокорлари юрак пороги билан туғилган 27 нафар беморни тиббий кўрикдан ўтказган. 

Уларнинг текширувлари натижасида, Ўзбекистоннинг турли минтақаларида истиқомат қилувчи 2 ёшдан 14 ёшгача бўлган 4 нафар бола Кореяда туғма юрак нуқсонини бартараф этиш бўйича бепул жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун танлаб олинган.