Пентагон маъмурияти янги баллистик ракетани яратиш ва ишлаб чиқаришни бошлаш учун рухсат беришга ҳозирлик кўрмоқда. Бу эса, ўз навбатида, айни вақтда мамлакат ядро триадасини модернизация қилиши шартми?, деган тортишувларни қайтадан авж олдиради, деб хабар қилмоқда Блумберг агентлиги.

Давлат шартномасини олишга Lockheed Martin, Boeing ва Northrop Grumman корпорациялари даъвогарлик қилмоқда.

АҚШ мудофаа вазирлигининг қурол ва технологиялар харид қилиш масалалари бўйича ўринбосари Фрэнк Кендалл 3-август куни Мудофаа харидлари кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказади. Унда, АҚШ ҲҲКга харидлар ҳамда 1970-йилдан бери жанговар сафда турган Minuteman III қитъалараро баллистик ракеталарни алмаштириш нархи муҳокама этилади.