Америка Қўшма Штатларида хусусий тадқиқот ташкилотлари коинотни ўрганишни бошлади. ТАСС агентлигининг маълумот беришича, АҚШ Moon Express хусусий тадқиқот фирмасига 2017 йилда Ойга қўнишга рухсат берган.

«АҚШ ҳукумати тарихий қарор қабул қилди. У бизга 2017 йилда Ойга қўнишимиз учун рухсат берди»,- дейди Moon Express асосчиларидан бири Боб Ричардс. 1967 йилги келишувга кўра, хусусий фирмаларнинг Ердан ташқари хавфсизлиги учун АҚШ масъулиятни тўлиқ ўз зиммасига олади.

Бундай фирмаларнинг пайдо бўлиши коинотни ўрганишдаги ютуқларга сабаб бўлиши айтилмоқда. Кичик Жорж Буш вақтида АҚШ Ойда астронавтлар учун бино қуришни 2019 йилдан бошлаб, 2024 йилда уни якунламоқчи эди. Лекин Омаба Оқ Уй тепасига келгач, «пул йўқ» баҳонаси билан барчасини тўхтатиб қўйган эди.

Шу сабаб эндиги йўл хусусий маблағни коинотни ўрганишга тикиш деб ҳисобланмоқда ва Moon Express бу борадаги илк ташкилот бўлиб қолади.