Россиялик яна 11 спортчи допинг истеъмол қилганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда LiFE хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, ФИФА халқаро антидопинг ташкилотидан олган рўйхатда «Рубин» футболчиси Руслан Камболов ва «Краснодар» футболчиси Сергей Петров ҳам бор.

Камболовнинг Россия-Қозоғистон ўйинидан олдин топширган тестида унинг қонида дексаметазон топилган. Петровнинг эса «Зенит» сафида ўйнаган вақтидаги пробалари шубҳали бўлган.
WАDА қуйидаги рус спортчиларидан шубҳаланмоқда:
1) Руслан Камболов; 
2) Павел Соломатин;
3) Иван Князев; 
4) Сергей Евтушенко; 
5) Егор Генералов; 
6) Сергей Петров; 
7) Илья Зуев; 
8) Михаил Мищенко; 
9) Егор Никулин; 
10) Камила Алексеева; 
11) Екатерина Маслак.