Япония бош вазири Шинзо Абэ ҳукумат таркибида ўзгаришлар амалга оширди.

"Киодо" нашри хабарига кўра, Ташқи ишлар вазири Фумидо Кисуду ўз ўрнида қолган. 

Либерал-Демократик партия вакили Томоми Инада эса Япония Мудофаа вазири бўлди. Япония Мудофаа вазирлигида илк раҳбар аёл бўлган Юрико Коикэ (2007 йилда) якшанба куни Токио мэри этиб сайланганди.

Молия вазири Таро Асо ҳам ўз ўрнида қолган.

Шунингдек, Вазирлар маҳкамаси бош котиби ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган Хиросигэ Сэко Япония Иқтисод, савдо ва саноат вазири этиб тайинланган.