БМТ бош котиби Пан Ги Мун Рио-де-Жанейрода Олимпия машъаласи эстафетаси ва Олимпиада очилиши маросимида иштирок этади, деб маълум қилди бош котиб вакили Стефан Дюжаррик.

Дюжаррикнинг айтишича, Пан Ги Мун Рио-де-Жанейрода Бразилиянинг амалдаги президенти қабул қиладиган давлатлар етакчилари йиғилишида иштирок этади. "Бош котиб шунингдек Олимпия қишлоғига ташриф буюради ва қочқинлар Олимпия жамоаси билан учрашади", деб айтди Дюжаррик.

Олимпиада 5-21 август кунлари, Паралимпиада эса 7-18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Ўтган ҳафтада Пан Ги Мун "Олимпиада вақтида барча адоватда бўлган томонларни қуролларни ташлашга ва барча келишмовчиликларни четга суришга" чақириб, Олимпия ярашувини эълон қилганди.