Ҳарбий патруллар 1-августдан бошлаб Франция ва Буюк Британия ўртасида қатновчи айрим йўловчи кемаларида қўшимча хавфсизлик чораларини таъминламоқда. 

«Гап 1-августдан йўловчи кемаларида жорий қилинган доимий чоралар ҳақида … соҳил қўриқлаш хизмати патруллари ҳақида бўлиб, улар ўзлари истаган кемани танлаб, террористик вазият юз берган вақтда кемадаги хавфсизликни доимий асосда таъминлашади», — дея маҳаллий нашрлардан иқтибос келтиради РИА Новости. 

Биринчи патруль Brittany Ferries компаниясининг Портсмут-Кан йўналиши бўйича сузган кемаси чегарадан ўтгач, унга етиб келган. 

Ушбу чоралар, давлат томонидан қабул қилиниб, «денгизда террорчилик акти таҳдиди мавжудлиги боис, қўшимча эҳтиёт чоралари ҳисобланади». 

Шу билан бирга, «Британия ҳукумати билан расмий келишувга эришилгач, вертолётлардаги ташувларга барҳам берилади».