Ҳолливуд киноюлдузи Леонардо Ди Каприо Нью-Йорк кўчаларининг бирида дўсти ва “Уолл-стритлик бўри” фильмида ҳамкорлик қилган ҳамкасби Жон Ҳилл билан ҳазиллашди. 

Қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақиб олган Ди Каприо кутилмаганда Жоннинг ёнига югуриб келиб, уни смартфон камерасига суратга ола бошлади. Дастлаб шошиб қолган Ҳилл кейинроқ уни таниб қолди ва икки актёр кулиб юборишди ҳамда дўстона қучоқлашишди.

Актёрлар “Уолл-стритлик бўри” фильми съёмкаларидан ташқари, турли тадбирларга бирга келишади. 2014 йилнинг январь ойида бўлиб ўтган Saturday Night Live шоусида Ди Каприо ва Ҳилл “Титаник” фильмидан афсонавий саҳнани жонлантиришган. 

2016 йилги “Олтин глобус” мукофотини топшириш маросимида эса Ҳилл саҳнага айиқ кўринишида пайдо бўлиб, “Ягона омон қолган” картинасидаги роли учун номзоди қўйилган Ди Каприо билан ҳазиллашган.