Дубай шаҳридаги халқаро аэропорт ҳудудида ноқулай қўнишни амалга ошириши оқибатида ёниб кетган Boeing-777 самолёти йўловчиларига жабр етмаган. Emirates авиакомпанияси маълумотига кўра, ушбу рейс бортида 282 нафар йўловчи ва экипажнинг 18 аъзоси бўлган.

Барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ёнғин чиқиши биланоқ муваффақиятли эвакуация қилинган.

Саёҳатчиларнинг аксарияти – 226 нафари Ҳиндистон фуқароси бўлган. Бундан ташқари, самолётда БАА, АҚШ, Туркия, Ирландия, Австралия, Бразилия, Германия ва бошқа мамлакат фуқаролари бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 3 август куни Ҳиндистоннинг Тривандрам шаҳридан Дубайга учаётган Boeing-777 самолёти муваффақиятсиз қўнишни амалга оширгани туфайли унинг бортида ёнғин келиб чиқди.