Ер юзининг турли бурчакларида, мамлакатларида кишилар, сайёҳларнинг эътиборини тортадиган тарихий ёдгорликлар қатори, замонавий иншоотлар ҳам барпо этилган, этилмоқда. Уларнинг энг чиройлилари, машҳурларини аниқлаш борасида турли сўровлар ҳам ўтказилган. 

Миллионлар ўйини бўлмиш футбол соҳаси ҳам бундан мустасно эмас. Дунёга машҳур футболчиларни етказиб бериш, тарбиялаш ўзига хос сарф-харажатларни, эътиборни талаб қилади. Қуйида, футболчилар орасида энг машҳур бўлган футбол машғулотлари мажмуаларининг рўйхатини ҳавола этамиз. 
 

1. Ла-Тюрби машғулотлар маркази, Монако.

Ла-Тюрби шундоққина тоғ ёнини кўчириб ҳосил қилинган марказ бўлиб 3та майдонга эга. Асосийси, тўпни қафасдан ташқарига тепиб юбормасликда. 

2. Вальдебебас машғулотлар базаси, Реал Мадрид.

Мажмуа учта сунъий қопламали стадион ва иккита стандарт майдонларга эга. Булар ёшлар ва асосий жамоа хизматига шай турибди. Гидротерапия марказида  совуқ ва иссиқ сув ҳавзалари мавжуд. 

3. Колни машғулотлар базаси, Арсенал Лондон.

Ушбу мажмуа 1999 йили фойдаланишга топширилган. Ўшанда у 10 млн фунт стерлингга барпо этилган эди. Базани қуриш ишлари қисман Николя Анельканинг Реал Мадридга сотилиши билан қопланганди. Англия миллий термаси айнан мана шу базада уй ўйинларига тайёрланади. 

4. Cidade do Galo мажмуаси, Атлетико Минейро.

Ушбу базада ресторан, кинотеатр ва спорт психологик маркази ҳам барпо этилган. У, Бразилиянинг энг йирик шаҳарларидан бири Белу-Оризонтида жойлашган. 2014-йилги жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоаси айни мана шу мажмуада жойлашган эди. 

5. Аon машғулотлар маркази (Каррингтон), Манчестер Юнайтед.

Мажмуани барпо этиш ишлари 1999-йили бошланиб, 2000-йили бу ерда илк жамоа машғулотлар ўтказа бошлади. 2002-йилда қурилиш тўлиқ якунланди. Шундай қилиб, The Trafford Training Centre ва Carrington базаси ҳомийлик шартномаси туфайли Aon маркази деб атала бошланди. 

6. Миланелло машғулотлар базаси, Милан.

Миланелло номи билан машҳур мажмуа 1963 йили очилган эди. Турли йилларда Милан таркибида дунёнинг энг яхши футболчилари бу ерда машғулотлар ўтказган. 160,000 квадрат метр – базанинг умумий майдони шунга тенг. Унда қарағай ўрмони, унча катта бўлмаган кўл, 6та чимли, битта сунъий қопламали, яна битта ёпиқ майдон бор. Бундан ташқари битта футзал майдончаси ва кўплаб архив ҳужжатлари мавжуд. 

7. Этиҳад Кампус, Манчестер Сити.

Бу марказ 2014-йили очилган. Уни қуриш ишларига 200 млн фунт маблағ сарфланган. Этиҳад Кампус Этиҳад ўйингоҳининг шундоққина қаршисида жойлашган бўлиб, улар кўприк орқали ўзаро туташтирилган. Уни қуришдан аввал, барча спорт турлари бўйича дунёда мавжуд энг яхши 70та мажмуа кўриб чиқилган ва ниҳоят 19та лойиҳадан шуниси танланган эди. 

8. Зэбенер Штрассе мажмуаси, Бавария.

80000 квадрат метр, пляж волейболи майдони ва кўптармоқли спортзал Зэбенер Штрассе таркибига киради.

9. Энфилд машғулотлар базаси, Тоттенҳэм.

15 та чимли майдоннинг барчаси фақат биринчи жамоа учун мўлжалланган. Бу ерда экологик муҳитни яхшилаш мақсадида 150 дан ортиқ дарахт ўтқазилган.  

10. Степлвуд мажмуаси, Саутҳемптон.

Ушбу машғулотлар маркази ҳам 2014-йили ишга туширилган. Унга 39 млн фунт маблағ сарфланган. 

11. «Сиутат Эспортива Жоан Гампер» мажмуаси, Барселона.

База жойлашган ҳудуд клуб томонидан 1989 йилда харид қилинган эди. У, Камп Ноудан 4,5 км узоқликда жойлашган. Стадион ва базани битта йўл боғлайди. Унинг умумий қиймати 68 млн еврога баҳоланган.

12. Фернан Састр номидаги Миллий техник маркази (Клерфонтен), Франция терма жамоаси.

1988-йили фойдаланишга топширилган база Франция футбол федерацияси президенти шарафига номланган. Тьери Анри, Давид Трезеге, Николя Анелька, Абу Диаби, Ҳатим бин Арфа ва Луис Саа ушбу мактаб битирувчиларидир.

13. Мелвуд машғулотлар мажмуаси, Ливерпуль.

Бу мажмуа 2000-йиллар бошида қайта таъмирланган. Реконструкция ишларини  Ливерпуль жамоасининг ўша вақтдаги бош мураббийи Жерар Улье бевосита назорат қилган. 

14. St George's Park миллий футбол маркази, Англия терма жамоаси.

Футбол мактаби жаҳон меъёрларига мос келувчи 12та чимли ва сунъий қопламали майдонларга эга. Шунингдек, усти ёпиқ майдон ҳам бор. Лойиҳа қиймати 105 млн фунт стерлинг.

15. Aspire Academy спорт мактаби, Қатар.

Aspire Dome бир пайтнинг ўзида 13та турли спорт анжуманини ўтказиш имконини беради. Уларнинг барчаси иқлимни назорат қилувчи қурилмаларга эга. Aspire академиясининг тураржойи 132 та тўлиқ мебеллашган хоналардан иборат. Уларнинг 4таси люкс, 128 таси икки кишилик хоналардир. 

16. Виноводаги "Ювентус маркази" машғулотлар мажмуаси, Ювентус.

База таркибига ўқув машғулот майдонлари ва тиббиёт иншоотлари киради. Унда, асосий ва ёшлар жамоаси бирдек тайёргарлик кўради. 9та футбол майдони мавжуд. Уларнинг иккитаси сунъий қопламали, яна бирининг усти ёпиқдир.