Венгрия терма жамаоси дарвозабони Габор Киралй миллий терма жамоадаги иштирокини тўхтатиш ҳақида маълум қилди. Ўзининг алоҳида ташқи кўриниши билан ажралиб турувчи 40 ёшли дарвозабон бу ҳақида ўзининг расмий сайти орқали маълум қилган.

Киралй мамлакат терма жамоаси дарвозасини халқаро ўйинларда 1998 йилдан буён қўриқлаб келарди. У Венгрия терма жамоаси сафида ўтказилган ўйинлар сони бўйича рекордчи (107 учрашув) ҳисобланади.

2016 йилги Европа чемпионатида у терма жамоа билан нимчорак финалгача борди. Бу босқичда венгрлар Бельгия терма жамоасига 0:4 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Айни вақтда Киралй ички чемпионат вакили бўлмиш "Халадаш" жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Манба: Tribuna.uz