Интернетда Германиянинг Дортмунд шаҳридаги муҳожирлар ишлари марказида суриялик ва ливанлик қочқинлар уюштирган муштлашув видеоси пайдо бўлди.

Rheinische Post нашрининг маълум қилишича, муштлашув 1 августда юз берган. Полиция маълумотларига кўра, муштлашувда 14 ёшдан 37 ёшгача бўлган 8 киши, жумладан бир аёл иштирок этган.  

Полиция ушбу ҳолат юзасидан уч нафар йигитни ушлаган, улар кейинроқ қўйиб юборилган. Муштлашув сабабини ҳозирча аниқлашнинг иложи бўлмаган.

Таъкидланишича, 5 киши кичик жароҳатлар билан шифохонага етказилган.