Ҳондурасда гўзаллик танлови ғолибаси, модель Карина Андино изсиз йўқолиб қолди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда

Қизни охирги марта ўз уйидан 29 июлда чиқаётганда кўришган. Кейинроқ 18 ёшли қизнинг яқинлари полицияга унинг йўқолганини маълум қилишган.
 
El Heraldo портали маълумотларига кўра, қиз Тринидад шаҳрида жойлашган янги ишга суҳбат учун шошаётган бўлган.

Икки йил аввал бутун дунё 19 ёшли "Мисс Ҳондурас"  Мария Хосе Альварадо ва  синглисининг ўлдирилганидан карахт ҳолга тушганди. Қотил Мариянинг синглиси ошиғи бўлган.