Британиянинг Guardian нашри шарҳловчиси Пирс Робинсон ғарб ОАВга танқидий ёндашиш ҳамда ташвиқотларни "ғарб душманларига хос", деб ҳисобламаслик лозим, деган фикрларни илгари сурмоқда

Ғарб ва расмий Москва ўртасидаги муносабатлар тобора кескинлашаётган бир вақтда, ғарбнинг етакчи нашрлари Россия ОАВни кўпроқ "ташвиқот" қилаётганликда айбламоқда.
 
Хусусан, Британия газеталаридаги танқидий мақолалар тўлқини Эдинбургда Sputnik агентлигининг шахобчасини очишга олиб келди. Daily Mail газетаси бу ҳодисани "Владимир Путиннинг Буюк Британияга қарши ташвиқот уруши" деб баҳолаган бўлса, бошқа бир нашр The Sun, ахборот агентлигини Британияда "беқарорлик" келтириб чиқараётганликда айблади. 

The Times, ўз навбатида, Оксфорд университетининг "тадқиқоти" хусусида сўз юритиб, RT телеканали томошабинлари "ғарбга қарши қарашлар соҳиблари" экани борасида хулоса қилинганини ёзади. Бу эса, инсонларни мамлакатларига хоинлик қилмаслик учун ҳам ноғарбий ОАВни кўрмасликка ундаши керак. 

Бироқ, аслида бу каби далиллар акс таъсир этади, деб ҳисоблайди Робинсон.

"Расмий рақиблар билан боғлиқ ОАВ ташвиқот ва ёлғончидек кўрсатилиши баробарида, "маҳаллий" ОАВ холис ва адолатлидек тасаввур уйғотади", — деб изоҳлайди шарҳловчи. 

"Бундан ташқари, бизнинг ҳукумат "жамоатчилик билан алоқаларда", "стратегик коммуникация" ва "ошкора дипломатия" хусусида фақат адолатли йўл тутаётгандек таассурот пайдо бўлади. Руслар эса, "ташвиқот" йўли билан фақат алдашмоқда, — дейди муаллиф. 

Бироқ, бу каби фикрлар илмий асосга эга эмас. Ғарб ОАВ эса унчалик ҳам мустақил эмас, дейилади мақолади. 

Масалан, Манчестер Университети тадқиқотида маълум бўлишича, 2003 йили аксарият Британия нашрлари, мамлакатнинг Ироққа бостириб кириши борасидаги ҳукумат қарорини танқид қилиш ўрнига, маъқуллаган. 

Шунингдек, ғарб ҳукуматлари, жамоатчилик фикрини бошқариш усулларидан кўп фойдаланади, деб ёзади Робинсон. Бунинг учун, бўрттириб кўрсатиш, қасддан сукут сақлаш ва бошқа маълумот тарқатиш усулларидан фойдаланилади. 

Ироққа бостириб киришда айнан шу каби усуллар қўлланилган ва қалбаки разведка маълумотлари жамоатчиликнинг урушни ёқлашига олиб келган эди. 

Янгиликлар тингловчилари учун мураккаб даврлар бошланган, дейди Робинсон, бироқ одамлар, унинг фикрича, ахборотлар оқимида сузишни ўрганишлари керак. 

"Бунинг учун биринчи навбатда бизнинг ҳукумат ва ОАВмизни эркин ва холис, хорижий мамлакатларни эса, аксинча фикрлашдан узоқ бўлиш даркор". 

Иккинчидан, қимматли ва холис ахборотни бошқа манбалардан ҳам олиш мумкинлигини тан олиш лозим.