Хитойда 40 кун ичида тўққизта эгиз панда болалари дунёга келди. Бу ҳақда Global Times нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, пандалар Сичуань провинциясидаги тадқиқот марказида дунёга келган. Нашр маълумотига кўра, сўнгги иккита эгиз панда Яань ва Хэтаопиндаги ёввоий табиат бағрида жойлашган махсус базада дунё юзини кўрган.

Аввалроқ “Синьхуа” агентлиги Хитойда 2016 йил ичида илк бор 6 май куни панда боласи туғилгани ҳақида хабар берган эди. Агентлик, шунингдек, Хитойда 1,8 минг панда яшаши ҳақида хабар қилган.