Индонезия ҳукумати туркияликлар ҳукуматининг Туркия мухолифати етакчиси Фатҳуллоҳ Гуленга алоқадор мамлакатларни ёпиш тўғрисидаги сўровини қондирмаганига қарамасдан, бу мамлакат билан муносабатлар дўстона ҳолда қолишига умид қилмоқда. Бу ҳақда The Jakarta Post хабар тарқатди.

"Биз ҳамиша бошқа давлатлар суверенитети ва қонунларини ҳурмат қилиб келганмиз. Шу туфайли Туркия Индонезияга нисбатан ҳам шундай муносабатда бўлишига умид билдирамиз", деган Индонезия Ташқи ишлари вазири Ретно Марсудий.

У "Анқаранинг дипломатик канал орқали Индонезиядаги 9та ўқув муассасаси ёпилиши бўйича талаби рад этилгани"ни қайд этган.

"Таълим вазирлиги билан ўтказилган маслаҳатлашувлар якунида маълум бўлдики, бу мактаблар томонидан Индонезия қонунчилигига зид ҳолатлар содир этилмаган", дея таъкидлаган вазир.

Туркия ҳукумати бир қатор мамлакатларга Фатҳуллоҳ Гулен жамғармаси асосида ташкил қилинган мактаблар, лицейлар ва бошқа ўқув муассасаларини ёпиш сўрови билан мурожаат этмоқда. Анқарадагиларнинг фикрича, Гулен ва унинг тарафдорлари 15 июль оқшомида Туркияда юз берган  ҳарбий исён ташкилотчилари ҳисобланади.