Индонезия ҳукумати Тернате оролидаги султон Бабулла аэропортини Гамалама вулқонидан отилаётган кул сабаб ёпишга мажбур бўлди.

“Синьхуа” агентлигининг хабар беришича, вулқондаги ушбу ҳолат тонг саҳарда кузатилган ва натижада ҳукумат ушбу чорани қўллашга мажбур бўлган.

Мамлакат табиий офатга қарши курашиш агентлиги вакилининг сўзларига кўра, вулқондан 600 метр баландликда кул отилган.

Маълумот учун, Гамалама Индонезияда жойлашган ҳаракатдаги 29та вулқондан бири ҳисобланади.