Instagram муддатли суратлар функциясини тақдим этди

Технология 03 Август 2016 3583

Instagram ижтимоий тармоғи 3 август куни янги - Instagram Stories функциясини тақдим этди. У суратни 24 соатга жойлаштириш имконини беради, шундан сўнг улар аккаунтдан йўқолади. 

“Бизга ўзимизни эркин ҳис қиладиган ва “расмим кимгадир ёққанмикан?” каби саволлар қийнамайдиган жой керак”, - деди Instagram бош директори ва асосчиси Кевин Систр The Wall Street Journal’га берган маълумотида. 

Шунингдек Систрнинг фикрича, янги функция фойдаланувчиларни кўпроқ суратлар қўйишга ундайди, Instagram’га ҳафтада битта расм юклайдиган фойдаланувчи Instagram Stories’да кунига 5-10та сурат юклайдиган бўлади. 

Instagram’нинг асосий лентасидан фарқли ўлароқ, Instagram Stories’да суратларни “лайклаш” ёки унга изоҳ ёзиш имкони бўлмайди, бундан ташқари янги бўлимда реклама ҳам йўқ. 

Instagram’нинг янги функцияси Snapchat иловаси билан умумий ўхшашлик томонларига эга. Унда фойдаланувчилар фақатгина бир кеча-кундуз давомида кўриш мумкин бўлган фото ва видеолар билан бўлишишади. “re/code”нинг таъкидлашича, иккала иловада ҳам 10 сониядан ортиқ бўлмаган видеоларни юклаш, шунингдек сурат ва видеоларга стикерлар қўшиш ёки чизиш  мумкин.

Манбага кўра, Instagram янги функциясининг йўлга қўйилишига  АҚШ ўсмирлари орасида Snapchat иловасининг оммалашгани сабаб бўлган. Piper Jaffray маълумотларига кўра, 2016 йилнинг илк олти ойида АҚШ ўсмирларининг 28 фоизи Snapchat’дан, 27 фоизи – Instagram’дан фойдаланган. 

Кун янгиликлари
Давлат тест маркази раҳбари ўзгарди
14:00 / 29.05.2017 33056 Ўзбекистон
Наманганнинг бир кўчаси: ҳужжатсиз уйлар ва рўйхатда йўқ одамлар
13:58 / 29.05.2017 23192 Жамият
TPS’дан “Қўшилинг” янги тариф режаларида интернетга соат 00:00 дан 09:00 гача чекловсиз кириш мумкин
09:57 / 29.05.2017 13601 Технология
Ўзбекистонда Миллий медиа кенгаш ташкил этилди
2025 йилга бориб қайта тикланувчи энергия манбаларининг улуши 19,7 фоизга етказилади
Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш Дастури қабул қилинди
Шавкат Мирзиёев Миср президенти ва халқига ҳамдардлик билдирди
Украинада тинчлик жараёнини тиклаш борасида Трамп маъмуриятининг режалари
00:07 844 Жаҳон
Электр энергияси ва газ тармоғидан қарздорлик туфайли узилган истеъмолчилар қайта уланиш учун ҳақ тўлашади
Олий хўжалик cудига янги судья сайланди
23:54 / 29.05.2017 1614 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар