Шотландия университети олимлари 15 йил давомида 500 нафардан ортиқ британиялик аёлларнинг тиббий картасини ўрганиб чиқишди. 

Экспертлар шифокор кўрсатмаси бўлмаса, аввалгидек кўричак ёки ангинани олиб ташлашни тавсия қилишмайди.

Тадқиқотни олиб борган олимлар операция бўлмаган аёлларнинг ҳар 100 ҳомиладорлигига - кўричаги олиб ташланган  аёлларнинг 134, ангина безлари олинган аёлларнинг 149, ҳам кўричаги, ҳам ангинаси олинган аёлларнинг эса 143 ҳомиладорлиги тўғри келишини аниқлашди. 

Тадқиқот муаллифларидан бири доктор Сами Шимининг сўзларига кўра, кўп шифокорлар кўричакнинг олиб ташланиши аёлларнинг фарзандли бўлишига таъсир кўрсатади, деб ҳисоблаши нотўғри. 

“Тадқиқот аёлларнинг яллиғланган органларини олиб ташлаш уларнинг фарзандли бўлиш имконини оширишини тасдиқлади”, - деди шифокорлардан бири. 

 

Бунинг сабабини аниқлаш осон бўлмади. 

Ички органлари мунтазам яллиғланадиган организмнинг умумий ҳолати бунинг сабабларидан бири сифатида кўрсатилади, чунки яллиғланган органлар тухумдон ва бачадон функцияларини пасайтиради. 

Бу биологик изоҳ яллиғланиш натижасида организмнинг иммун тизимига зиён етиши омилларига асосланган.

Бироқ Данди (Шотландия) олимлари бихевиористик моделни қўллаб-қувватлашмоқда, унга кўра, ўзини эркин тутувчи аёлларда ҳомиладор бўлиш имкони кўпроқ бўлади, шу билан бирга кўричак ва тонзиллит касаллигига чалиниш ҳам айнан шундай аёлларда кўпроқ учрар экан. 

Шеффилд университети профессори Аллан Пейсининг фикрича, яллиғланган органларнинг олиб ташланиши аёлларнинг ҳомиладор бўлиш имконини оширади. Бунда айнан қандай омиллар етакчилик қилиши номаълумлигича қолмоқда. 

Унинг сўзларига кўра, шундай бўлган тақдирда, олимлар ва тиббиёт ходимлари аёллар бепуштлигини даволовчи янги дори-дармонлар ва усулларни ишлаб чиқишга киришишлари мумкин. 

Якуний хулосалар учун қўшимча тадқиқотлар ўтказилиши талаб қилинади.