Украина Олий радасидаги Радикаль партия фракцияси етакчиси Олег Ляшко, украиналик депутат Надежда Савченкони қамоқдан озод этилиши эвазига «Украинани топшириш» борасида Москва билан келишиб олганликда айблаб, уни Украина қаҳрамони унвонидан маҳрум этишга чақирган. 

«Савченко – эркин эмас, қарам ва ташқаридан бошқарилади. Тан олиш қанчалик оғир бўлмасин, Надежда энди бизнинг ҳурматимизга лойиқ инсон эмас. Чунки, у Кремль билан Украинани топшириш эвазига келишиб олган. Уни Украина қаҳрамони унвони, депутатлик ваколатидан маҳрум этиш ҳамда Украинанинг Европа кенгаши парламент ассамблеясидаги делегацияси таркибидан чақириб олиш даркор. Ва ниҳоят, мен Надежда Савченко борасида бошқа фикр билдирмайман. У бунга арзимайди», -деб ёзган Ляшко Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.