Бразилиянинг «Палмейрас» жамоаси ҳужумчиси Габриэл Жезус «Манчестер Сити» футболчисига айланди.

«Шаҳарликлар» жамоаси ушбу футболчи учун 27 млн фунт тўлаган.

Футболчи Бразилия чемпионатининг жорий мавсуми якунлангач, қишда, 2017 йилнинг январида инглизлар жамоаси сафига келиб қўшилади.

19 ёшли футболчи ўтган мавсумда «Палмейрас» таркибида 14 ўйинда 10та гол уришга муваффақ бўлган. Ҳужумчи Бразилия Олимпия терма жамоаси сафида Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларида иштирок этади.

Футболчи учун «МЮ» ва «Барселона» жамоалари ҳам жиддий кураш олиб борганди.

Шу тариқа, манчестерликлар жамоаси ёзги трансферлардаги тўртинчи жиддий харидни амалга оширди. Бунгача "Сельта"дан Нолито (13,8 млн фунт), "Боруссия"дан Гундўған (21 млн фунт) ва "Шальке"дан Лерой Сане (37 млн фунт) сотиб олинганди.

Бразилиялик ёш футболчи учун Европанинг гранд жамоалари орасида кураш кетмоқда