Мексикалик “Иблис” лақабли наркобарон Дэвид Гарса Авила пластик жарроҳлик учун кетаётган пайтида мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда La Tribune нашри хабар бермоқда.

Нашр хабарига кўра, у уч эркак ҳамроҳлигида ташқи кўринишини ўзгартириш мақсадида Мехикода автомобилда кетаётган бўлган. У бу орқали полиция кўзидан панада бўлишни ният қилганди.

Унинг машинаси ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан кўздан кечирилганда яримавтоматли AR-15 винтовкаси, 15та патрон, шунингдек, 10 кг миқдорда марихуана топилган. Жиноятчиларнинг барчаси ҳибсга олинган.

Авила, шунингдек, Элиас Гарса Гарсия исми билан Мексика ва АҚШда жуда кўплаб мудҳиш қотилликларга қўл урган.