Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги «Қуқумбой» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги Булоқ массивида намунавий лойиҳалар асосидаги 54 турар-жой фойдаланишга топширилиш арафасида. Бу ҳақда ЎзА хабар берган

"Ҳозиргача 10дан ортиқ уй ўз эгаларига топширилди. Ушбу замонавий уйларда яратилган шароит ва қулайликлар аҳолига манзур бўлмоқда", – дейди «Қишлоқ қурилиш инвест» масъулияти чекланган жамияти Наманган филиали техник назоратчиси Маҳмуджон Рустамов.