Жорий йилда бешта китобини тақдим этган ўнлаб китоблар муаллифи, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов меҳнат таътилида навбатдаги асарлари устида ишлашни давом эттирмоқда, деб ёзмоқда маҳаллий ОАВ. 

Китоблардан бири Туркман миллатининг Ўғузхонга бориб тақалувчи тарихига оид бўлса, яна бири туркман халқининг тинчликсеварлик, маънавий ўзига хослиги ва бағрикенглигига бағишланган. 

Умуман, шу йил бошидан бери давлат раҳбарининг 5та китоби нашр қилинган. Туркман давлат раҳбарининг қаламига мансуб китоблар бир нечта хорижий тилларга таржима қилинган.