АҚШлик сузувчи Майкл Фелпс Риодаги Олимпиада ўйинларида АҚШ терма жамоасининг байроқдори бўлади. Бу ҳақда Олимпиада расмий сайти хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, 18 карра Олимпиада чемпини Фелпс АҚШлик сузувчиларнинг сардори ҳам бўлади. Мусобақанинг очилиш маросими 5 август куни бўлиб ўтади.