Афсонавий бразилиялик, "футбол қироли" Пеле "Маракана" стадионида Рио-де-Жанейро Олимпиадаси очилиши маросимида Олимпия машъаласини ёқиш таклифини олди. Пеле бу ҳақда Globo телеканалида маълум қилди.  

"Бразилия Олимпия қўмитаси президенти Карлос Артур Нузман ва Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах шахсан ўзлари менга бу таклифни билдиришди. Бироқ менинг шартномаларим бор ва мен бу вақтда мамлакат ташқарисида бўламан. Агар мен аввалроқ олинган мажбуриятларимни бошқа пайтга кўчира олсам, унда мен буни амалга оширишдан жуда хурсанд бўламан, бу катта шараф. Бироқ мен алангани ёқа олишим борасида ҳозирча ҳеч нарса айта олмайман", деб айтди Пеле. "Футбол қироли" унинг маросимда иштирок этиши масаласи 4 августда ҳал қилиниши кераклигини айтди.
 
Пеле ФИФА талқини бўйича 20-асрнинг энг яхши футболчиси деб тан олинган. 1999 йилда ХОҚ бразилияликни у бирор маротаба Олимпия ўйинларида иштирок этмаган бўлса-да, 20-аср спортчиси деб тан олганди.

Аввалроқ Пеле Олимпиадага бағишлаб, "Умид" (Esperança) деб номланган қўшиқ ёзганини маълум қилганди.