Рио-де-Жанейрода Олимпия бассейни унда қолдирилган шубҳали пакет туфайли зудлик билан эвакуация қилинди. Бу ҳақда твиттерда воқеа гувоҳларидан бири маълум қилди. 

Маҳаллий ОАВ маълум қилишича, пакет Австралия терма жамоаси аъзолари бассейнда машғулот ўтказаётганда аниқланган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозир воқеа жойида мутахассислар иш олиб бормоқда, бассейн полиция томонидан ўраб олинган.