Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду дўстлари билан ҳазиллашди. У лифтдан чиқиб келаётган дўстларини полициядан эканлигини айтиб қўрқитди.

Роналдунинг дўстларидан бири қўлини кўтариб, қўрқиб кетди. Футболчи бу видеони ўзининг «Инстаграм»даги саҳифасида жойлади. Тўрт соат ичида видеони 1,5 миллион киши томоша қилган ва 6 мингдан кўпроқ изоҳ ёзилган.