АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция томонидан Суриядаги нишонларга зарба берилиши оқибатида, сўнгги ҳафта мобайнида ўнлаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган. Бу ҳақда, Россиянинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Евгений Загайнов ташкилот Хавфсизлик Кенгашидаги чиқишида маълум қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

У, шунингдек, мактаблар, шифохоналар ва бош кўплаб фуқаролик инфратузилмалари биноларининг вайрон бўлганини қайд этган. 

Сурия ТИВ маълумотларига кўра, 29-июль куни Гандура қишлоғига коалиция зарбаси берилиши оқибатида, 45 нафар тинч аҳоли вакили қурбон бўлган, яна 50 киши жароҳатланган. 19-июлда халқаро коалиция авиацияси Тухан-ал-Кубро қишлоғи узра амалиёт ўтказиши натижасида 300 киши ҳаётдан кўз юмган, юздан ортиқ одам жабрланган.