Россия Мудофаа вазирлигининг Подольскдаги архивида рейхсфюрер Генрих Гиммлер кундаликларининг янги бўлаклари топилди. Унда юксак лавозимли нацистнинг кундалик ҳаётида содир бўлган ҳайратланарли воқеалар акс эттирилган. Бу ҳақида BBC хабар берди. 

Манбага кўра, Гиммлер кундалигида 10 нафар полякни қатл қилишдан олдин уни уқалашгани (массаж), шунингдек унга “Бухенвальддаги тамадди ёққани” ёзилган. 

Бундан ташқари, нацист СС’чиларга итларни “одамларни бурдалаб ташлайдиган” қилиб машқ қилдиришни буюргани тўғрисида ёзган. 

Топилма Москвадаги Германия тарих институти томонидан ўрганилмоқда. Кундаликлар 1938, 1943 ва 1944 йилларга тааллуқли. Гиммлер кундалиги янги бўлакларининг чоп этилиши билан Германиянинг Bild нашри шуғулланади. 

Бундан аввал тарихчилар Гиммлернинг 1941, 1942 ва 1945 йиллардаги кундаликларини ўрганиб чиқишган.