2017 йилдан бошлаб Россияда ўзига хос чора-тадбир йўлга қўйилади. Диплом ҳимоя учун ёзилган ишлар олийгоҳнинг интернет саҳифасига жойланади. Шу йўл билан талабар иш давомида кўчирмачиликка йўл қўйишганми‑йўқми аниқ бўлади. Бу ҳақда Russia Today хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, Интернетни ривожлантириш институтининг «Интернет + образование» гуруҳи бу борада Россия таълим вазирлигига мурожаат қилган ва ижобий жавоб олган.

Агар лойиҳа йўлга қўйиладиган бўлса, 2017 йилдан россиялик талабаларнинг диплом ишлари интернетга жойланади ва улар жамоатчилик назоратида бўлади. Бу ишларнинг бошида «Антиплагиат» компанияси туради.