РФ адлия вазири биринчи ўринбосари Сергей Герасимов Бутунроссия ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати "Юнармия"нинг рўйхатга олингани тўғрисидаги гувоҳномани, ташкилот Бош штаби бошлиғи, олимпия чемпиони Дмитрий Труненковга топширган.

"Шундай қилиб, Россия қонунчилигига кўра, ташкилот рўйхатга олинганидан эътиборан ўз байроғи, тамғаси ва юридик шахс мақомига эга бўлди", - деган Герасимов гувоҳномани топшириш маросимида. 

Анжуманда иштирок этган Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу, Юнармия "қисқа вақт ичида Россиянинг энг серҳаракат, энг йирик ва энг самарали болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ташкилоти бўлиши"га ишонч билдирган.

Унинг айтишича, ҳаракатга асос солинганидан ўтган 2 ой ичида, ташкилот кенг қамровга эга бўлишга улгурган. Бугунги кунда, РФнинг 76та субъектида ташкилот ўз бўлимларига эга ва бу рақам кун сайин ортмоқда".