Олий рада депутати Надежда Савченконинг баёнот беришича, у Петр Порошенкони хуш кўрмагани учун 2014 йилги президентлик сайловида бошқа номзодга овоз берган. Бу ҳақда, у Newsone телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар қилмоқда «Украинские новости».

«Мен унинг бирон ҳаракатидан қойил қолганмидим? Мен бу одам учун овоз бермаганман. Мен Дмитрий Ярошга овоз берганман («Правый сектор» миллатчи ҳаракат)», — деган Савченко. 

Савченко ўз танловини, украин жамоатчилиги янгиликка қанчалик тайёр эканини кўриш истаги билан изоҳлаган.