Жанубий Кореянинг Samsung смартфонлар ишлаб чиқарувчи компанияси маҳсулотлари сўнгги икки йилда илк маротаба Apple маҳсулотларига қараганда кўпроқ улушга эга бўлди. Strategy Analytics агентлигининг ҳисоботида шу ҳақда сўз юритилган, дея хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.

Хабарда айтилишича, Samsung Electronics компаниясининг Шимолий Америка смартфон бозоридаги улуши ҳисобот даврида 5 фоизга ўсиб, 32,7 фоизга етган. Strategy Analytics агентлиги таъкидлашича, бу вақт ичида Apple компаниясининг мазкур бозордаги ҳиссаси 32,6 дан 24,5 фоизгача қисқарган. 
Бу ҳолат, сўнгги икки йилда илк маротаба қайд этилмоқда. 

Учинчи ўринни LG Electronics компанияси 16,3 фоизлик улуш билан эгаллаган бўлса, унинг ортидан 9,5 фоизлик кўрсаткич билан Хитойнинг ZTE компанияси бормоқда. Бешинчи ўринни 4,6 фоизлик ҳисса билан TCL ва Alcatel баҳам кўрган.