2017 йилнинг бошида Сингапур Ироққа тиббий гуруҳ жўнатади. У шу билан аксилтеррор коалициядаги иштирокини кенгайтиради. Straits Times нашри хабарига кўра, бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обама ва Сингапур бош вазири Ли Сянь Лун ўртасида бўлиб ўтган суҳбат давомида айтиб ўтилган.

«Террорчилар ҳозиргача турли мамлакатлардан кўмак олиб туришган экан, улар сайёрадаги исталган давлатга хавф солишлари мумкин, жумладан, Сингапурга ҳам. Айнан шунинг учун мамлакат Афғонистонда терроризмга қарши курашга қўшилган эди. Энди у ИШИДга қарши курашни Ироқ ва Сурияда давом эттиради», — деган Сингапур бош вазири.

Бундан аввалроқ, Сингапур мудофаа вазири тиббий гуруҳ аъзолари ИШИДдан жабр кўрган аскарларга, тинч аҳоли вакилларига ёрдам кўрсатишини маълум қилган эди.