Словенияда "Марибор" футбол клубининг 2 футболчиси йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, жамоанинг ёшлари таркибидаги 20 ёшли Дамьян Марьянович ҳамда 21 ёшли Зоран Бальяк мудҳиш фожиа қурбонларига айланишган.

"Тақдир бу икки ёш йигитни бизнинг "сиёҳранг оиламиз" (жамоа рамзий ранги - таҳр.)дан олиб кетди", дейилган хабарда.

Европа Лигасининг саралаш босқичида словенияликлар жамоаси рақиби бўлган Шотландиянинг "Абердин" жамоаси ушбу ҳодиса муносабати билан жамоага ҳамда марҳумларнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор қилган.