АҚШнинг оммавий Starbucks қаҳвахоналар тармоғи АҚШ ва Канада бозоридан зангламайдиган пўлатдан ишланган 2,8 млн та "сомонча"ни (ичимликни сўриб ичиш учун мўлжалланган мослама) қайтариб олмоқда. Бунинг сабаби шундаки, мослама болалар учун хавфлидир ва уларга жароҳат етказиши мумкин.
  
"Истеъмолчилар фарзандларига қўлларида пўлатдан тайёрланган сомончаларни ушлаш ёки ишлатишга йўл бермасликлари керак", деб тан олди компаниянинг ўзи 2 августда чоп этилган баёнотида. Компаниянинг айтишича, "нохуш ҳолатларнинг юз бериши хавфи кичик болалар билан бир нечта машғулотни бир вақтда ўтказишда айниқса юқори бўлади", мисол учун, чой ёки қаҳвани югура туриб сомонча орқали ичиш шулар жумласидандир.

Starbucks АҚШда шундай учта ҳолат ва Канадада битта ҳолат юз бергани ҳақида ҳисобот олган.  2012 йилдан бери компания пўлат сомончадан (пўлат финжон билан бирга) АҚШда 2,5 млн дона ва Канадада 301 минг дона сотган. Сомончаларнинг барчаси қайтарилиб олиб, юмшоқ пластмассадан тайёрланган анъанавий сомончалар билан алмаштирилмоқда.

Starbucks компанияси дунёдаги энг йирик қаҳвахоналар тармоғи ҳисобланади, унинг 70 та давлатда 23 мингдан кўпроқ шохобчаси бор. 1971 йилда ташкил топган бу компаниянинг бош қароргоҳи Сиэтл шаҳрида жойлашган.