Буюк Британияда бўлиб ўтган таэквондо бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон номидан иштирок этган ёш спортчилар 3 август куни Тошкентга мукофотлар билан қайтиб келишди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

Ўзбекистон анъанавий таэквондо федерацияси мураббийи Шуҳрат Хўжаевнинг маълум қилишича, мусобақа ўтказилган Брайтон аренасида 7 нафар ўзбекистонлик спортчи ўз имкониятларини синовдан ўтказди. 

Қизлар орасида Екатерина Мўминова спаррингда олтин медални қўлга киритган. Ўғил болалар орасида Жаҳонгир Рашидов иккинчи ўринни эгаллаган. Спортчилар 50 кг вазн тоифаси ва 16–17 ёш категориясида иштирок этишган.

Яна бир кумуш медал совриндори Ўткир Ибодов 70 килограмм вазн тоифасида қатнашган. Махсус техника ва спаррингда Мафтунабону Нуритдинова ва Асадбек Иброҳим бронза мукофотларига эга бўлишган.

Жаҳон биринчилигида 45 мамлакатдан ташриф буюрган 1000дан ортиқ спортчи қатнашган.