Тошкент лок-бўёқ заводи ҳудудида Akfa компаниясининг пластик профиллари, лок-бўёқ материаллари ишлаб чиқариш қувватлари ва гипермаркет қурилиб, фойдаланишга топширилади.

«Заводнинг умумий майдони тахминан 20 гектар атрофида бўлиб, шундан 2 гектари лок-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи замонавий завод учун ажратилади. Бу ерда «Техноколор» қўшма корхонаси ташкил этилади. Қолган қисмида Akfa пластик ром ва эшиклари тайёрлайдиган ишлаб чиқариш корхонаси ва гипермаркет қурилади», – деган Боқиев. Тошкент лок-бўёқ заводининг ўзида унинг фаолиятига барҳам бериш жараёни кетмоқда, деган ҳоким ўринбосари. 

Белгиланган ишлар амалга оширилгач, собиқ завод ҳудудида 1500 янги иш ўрни яратилади. Гипермаркет эса, шу йилнинг ноябрь-декабрь ойларидан аҳолига хизмат кўрсата бошлайди.